http://prod1.cnmi_ca.iostructure.com/uz-Cyrl/articles/cnmi_ca/newsbriefs/2019/06/27/newsbrief-02

Қозоғистон президенти айрим фуқароларнинг қарзидан кечиш ҳақида буйруқ берди

AFP

НУР-СУЛТОН – Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев чоршанба (26 июнь) куни мамлакатдаги энг ночор фуқароларнинг кўп миллионлик қарзларидан воз кечиш ҳақидаги фармонни имзолаган.

Тўқаевга кўра, бу чора 255 минг қозоғистонликни қарзидан озод қилиш билан бирга, минглаб ночор фуқароларнинг ҳолатини енгиллатишга ёрдам беради. Унинг айтишича, фармон билан фуқароларнинг 300 минг тенгегача (тахминан 800 АҚШ доллари) бўлган қарзлари тўлаб берилади, у кўп болали оилалар ва айрим ночор аҳоли қатламлари каби қарздорларнинг муайян тоифаларига татбиқ этилади.

Ночорлик ва тушкунлик одамларни экстремизмга етакловчи омиллардандир.

Тўқаев июнь ойи бошида президент этиб сайланган эди.

Сизга мақола ёқдими?
0
Йўқ
Фикрлар 0
Сиёсат
Captcha